Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси Бухоро вилоятида қуввати 240 мегаваттли иссиқлик электр станциясини қуради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Бу Тошкентда энергетика вазири Алишер Султонов ва Cengiz Enerji компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз ўртасида имзоланган келишувда кўзда тутилган.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик шартларида амалга оширилади. ИЭС қурилиши учун Когон тумани, Қуйимозор сув омбори яқинидаги ҳудуд танланди.
Табиий газда ишлайдиган ИЭС икки газ ва битта буғ турбинасидан иборат бўлиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)