«Навоий» чегара-божхона постида божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Россия фуқароси Т.М. бошқарувидаги Toyota Camry русумли автомашина тўхтатилиб, унинг ҳужжатлари текширилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Текширув давомида ушбу автомашина Россиядан олиб қочилганлиги аниқланди ва ҳайдовчи қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Россия Ички ишлар вазирлигига хабар берилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)