2019 йил 8 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида номаълум шахслар Бўстон маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кирган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини қўрқитиб, уйидан заргарлик буюмлари, пуллари ва Ипҳоне русумли мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи С.Ж., Ж.М. ва муқаддам судланган У.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)