«Водители Намангана» гуруҳи ҳайдовчилари шаҳардаги 26-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасига олиб борди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Бундан кўзланган мақсад Наманган аҳлини Наврўз айёми билан қутлаш ва болажонларни ўтмишнинг улуғ обидаси билан таништириш бўлди. Улар давлат раҳбари ташрифидан сўнг Ахсикент билан танишиш истагини билдирганди», — дейди гуруҳ раҳбари Максим Семаев.
Зиёратгоҳга сафардан сўнг болажонлар тадбир ташкилотчилари томонидан ташкилланган байрам дастурхонига таклиф этилди.
Уларга ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан совғалар топширилди.
Изоҳ (0)