21 март куни туш пайтидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси ва А.Навоий номидаги театр биноси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Зарафшон кўнгилочар савдо маркази, Давлат хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати автотураргоҳида Наврўз сайиллари бошланди. Ушбу байрам дастурлари бугун соат 22:00 гача давом этади.
Дарё мухбири Шарқ бозори, вилоятлар кўргазмаси, DJ’лар фестивали ҳамда катта концерт дастури, Миллий усталар кўргазмаси ўтказилаётган ҳудудларда бўлиб махсус фотожамланма тайёрлади.
Айтиш керакки, халқ сайиллари 21 мартдан 24 мартга қадар пойтахтнинг турли чеккаларида давом этиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)