Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Шужоуддин Шужо бошчилигидаги Афғонистон делегацияси Сурхондарё вилоятига келди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Афғонистон делегацияси ва у билан бирга келган Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон консуллик муассасалари раҳбарлари Наврўзга бағишланган халқ сайлида иштирок этди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Афғонистон делегацияси раҳбари Шужоуддин Шужо байрам тадбирларида иштирок этишга таклиф этгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик изҳор этди ва Балх вилояти губернатори Исхоқ Раҳгузарнинг қутлов ва табрикларини етказди.
Ўзбекистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги консулхонаси маълумотларига кўра, Термиз шаҳридаги учрашувда икки мамлакат чегара ҳудудларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)