Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Даўлет Толибоев Қанликўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу масала Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессиясида кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
Ушбу масала бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича нутқ сўзлади.
Маълумот ўрнида, Даўлет Толибоев 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Изоҳ (0)