Тошкентдаги консалтинг агентлиги директори Саида Юсупова ҳар йили БМТ ва Жаҳон банки кўмагида аёллар ўртасида ўтказиладиган халқаро танлов ғолиби бўлди, деб хабар берди UzDaily.
«БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари ва аёл» халқаро танлови дунёнинг турли мамлакатларидаги тадбиркор аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилишга қўшган ҳиссасини намойиш этиш мақсадида ўтказилади.
Танловда йиллик товар айланмаси энг камида 100 000 долларни ташкил этувчи микроташкилотларни бошқарувчи аёллар иштирок этади.
2019 йилда танловда иштирок этиш учун бутун дунёдаги тадбиркор аёллардан 1200 та ариза қабул қилинди.
Нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари аризаларни кўриб чиқиб танлов ғолиблигига Greeн Business Innovation консалтинг компанияси директори ўзбекистонлик Саида Юсупова ва TaxShe стартап-лойиҳаси бошлиғи ҳиндистонлик Вандана Сурини муносиб деб топди.
Саида ва Вандана 11 апрель куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида ўз ташкилотлари фаолияти ва бизнес-лойиҳалари натижалари ҳақида сўзлаб беради.
Изоҳ (0)