Небраска штатида қор эриши ва бир неча кундан бери тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида дарё сувлари ўзанидан чиққани учун 74 та шаҳар ва 65 та округда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради «ForumDaily».
Табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Сув тошқини 7 миллион киши яшайдиган 14 та штатга таҳдид солмоқда.
Фақат Небраскада фермер хўжаликларига етган зарар 1 миллиард долларга етиши мумкин, деб ёзади фермер хўжаликлари давлат бюроси.
Сешанба куни вице-президент Майк Пенс зарарни ўрганиш учун штатга ташриф буюрди. У биринчи ёрдам хизмати ходимлари билан суҳбатлашди ва жабрланганларнинг вақтинчалик бошпанасига борди. Пенc, минтақани тиклаш учун зарур маблағ билан таъминлаш учун ҳукуматнинг ҳаракатларини тезлаштиришга ваъда берди.
Небраска, Аёва, Миссури ва Канзас штатида тахминан 200 мил (320 милометрдан ортиқ) тўғонлар барбод бўлган. Минглаб одамлар уйларини ташлаб, эвакуация қилинган.
Миссури дарёси бўйлаб сув оқими давом этар экан, сув тошқини давом этади.
Изоҳ (0)