• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исломофобиянинг асоси нима? АҚШ – Россия муносабатлари қачон яхшиланади? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуотида охирги кунларда кўтарилган асосий мавзуларга тўхталиб ўтади.

    АҚШ – Россия муносабатлари яхшиланмайди

    Рус олигархи ва Путиннинг яқинларидан бири Дерипаска CNBC каналига берган интервьюсида «ҳозирги авлод вақтида Россия – АҚШ муносабатларини яхшилашнинг иложи йўқ», — деб айтди.

    Рус миллиардери Олег Дерипаска. Фото: CNBC

    Рус миллиардери Олег Дерипаска. Фото: CNBC

    Дерипаска АҚШ молия вазирлигини судга бериб, унга қарши киритилган жазо чоралари туфайли, унинг бойлиги 81 фоизга ёки 7,5 миллиард долларга камайганини иддао қилди.

    Дерипаска CNBC каналига берган интервьюсида ҳар икки томон мудофаа учун трилионлаб доллар сарфлашга тайёр, лекин унинг ярмига эҳтиёж йўқ, деб айтган. «Кейинги йил АҚШ президентининг ўзгариши Вашинтон ва Москва ўртасидаги муносабатлар, бироз бўлса-да, яхшиланиши мумкинми?», деган саволига «Сиз жиддий сўраяпсизми?» деб жавоб қайтарган.

    «Тўрт йилдан кейин ҳам ҳозирги сиёсий вазият қандай бўлса, икки давлат ўртасидаги вазият ўзгармасдан қолади. Ҳозирги авлод жангни яхши кўради, фақат янги авлодгина ниманидир ўзгартириши мумкин», — деган Дерипаска.

    Айни пайтда Россия ва АҚШ ўртасида Сурия, Украина, Эрон ва энди Венусуэла масаласида жиддий келишмовчиликлар мавжуд. АҚШ Россияга нисбатан жазо чораларини кучайтираверади.

    Кечиримлилик — ислом асоси

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    New Zealand Herald нашри мамлакатдаги хунрезликдан сўнг мусулмонлар ўзини қандай тутаётганлиги борасида эътиборга молик мақола чоп этди. Мақолада хунрезликдан сўнг омон қолган ва ногиронга айланиб қолган Фарид Аҳмаднинг қуйидаги сўзлари келтирилади:

    «Агар унинг (Брайан Таррант) онасини кўрсам, у онаизорга ‘холажон’ деб юзланган бўлар эдим», — деган жабрланувчи.

    Қотил ан-Нур масжидида аёллар ва болаларга ҳам шафқат қилмай, уларни отиб ўлдирган. Шу жумладан, Фарид Аҳмаднинг рафиқаси Ҳусни Аҳмад ҳам бир гуруҳ аёл ва болаларни ён эшикдан олиб чиқиб қутқаргач, эрини олиб чиқиш учун қайтганда отиб ташланган.

    «Мен мурдалар ва ярадорларни, қоннининг сизиб чиқишини, ваҳимага тушганларни кўрдим…» Қотил 50 кишининг умрига зомин бўлди, кўпчиликни ярадор қилди. Аммо Фарид Аҳмад қотилнинг тоғри йўлга қайтишига умид қилмоқда.

    «Кўпчилик мени ақлдан озган деб ўйлаши мумкин, лекин мен чин дилдан гапиряпман. Тилёғламалик қилаётганим йўқ. Имкони бўлганда, мен уни қучар эдим. У хато қилди, инсон хато қилади. Аммо унга нисбатан нафратим йўқ», — деб жавоб берган журналистларга Фарид Аҳмад.

    Исломофобиянинг илдизи

    «Исломофобия» — исломни ёмон кўриш, ёқтирмаслик, исломдан қўрқиш демак. Dunya Bulteni нашри шу ҳақда мақола эълон қилди.

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Ислом омили у пайдо бўлгандан бери мавжуд. Салиб юришларини эсласангиз кифоя. Лекин 1990-йиллардан бошлаб АҚШ ва Европада ислом динига ва мусулмонларга душманларча қараш кучайиб кетди. Бунга асосий сабаб АҚШ ва Европа ҳукмрон доираларига Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин керак бўлиб қолган янги душман қиёфасидаги ислом дини эди.

    АҚШнинг дунёда ҳукмронлик қилиш борасидаги даъволари учун албатта «душман» керак. Душман бўлмаса, душманни ўйлаб топишади.

    Исломофобия, исломга душманлик асосида ирқчиликни ҳам тарғиб этади, хоҳлаймизми, йўқми, исломофобия ҳам ирқчилик ва исломдан қўрқишнинг аралашиб кетган шаклидир. Мусулмонларни зўравон, зулм етказувчи қилиб тасвирлаш, тоталитар характерга эга деб ҳисоблаш асосида айнан шулар ётади.

    Исломга душманликнинг яна бир асосий сабаблари сионизм ва унга яқин бўлган инжилий насороликдир. Бу оқимлар Исроил давлати, унинг арабларга қарши апартеид сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қандай воситалардан тап тортмасдан фойдаланишида кўринади. Айни пайтда бутун бошли тизимлар исломофобияни кенг оммага ёйиш мақсадида хизмат қилмоқда. Бунга баҳоналар доим бисёр, бир тафаккур қилинг, аслида «жиҳод» ниқоби остидаги терактлар ортида кимлар турибди?

    Инглиз тили устунлигини сақлаб қоладими?

    Хитой тилида 1 миллиард 200 миллион, ҳинд тилида 260 миллион, испан тилида 400 миллиондан ортиқ инсон ўз она тилиси сифатида гаплашмоқда. Шундай экан, инглиз тили дунё миқёсида ўз устунлигини сақлаб қоладими?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тил халқаро миқёсга эга бўлиши учун унда гаплашадиган одамларнинг сонига боғлиқ эмас, деб ёзади Atlanticо нашри.

    Тил унинг турли халқ ва элатлар ўртасида муомала тили сифатида ёйилиши сабабли халқаро тилга айланади. Халқаро тилни айнан халқаро тил бўлгани учун ҳам ўрганишади.

    Инглиз тили Британиянинг савдо-сотиқдаги устунлиги ва АҚШнинг бугунги кундаги иқтисодиёти эвазига бугунги мақомга эришди деса муболаға бўлмайди. Инглиз тили бугунги кунда, энг аввало, Голливуд, Amazon, Netflix тили сифатида ҳам танилмоқда. Сабаби — интернетдаги мазкур номларнинг у ёки бу турдаги маҳсулотини харид қилишга чоғланар экансиз, сиз инглиз тилидан бохабар бўлишингиз керак, деб ёзилади мақолада.

    Инглиз тилли давлатларнинг иқтисодий қудрати сақланиб қолаверар экан, яқин юз – икки юз йил ичида бу тил ўз халқаро аҳамиятини сақлаб қолаверади.

    20.03.2019, 18:42   Изоҳ (0)   32460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР Жанубий Кореяни ҳар қайдан ҳарбий машқлар ўтказишдан воз кечишга чақирди

    20.03.2019, 17:45

    АҚШ Венсуэлага бостириб кириш эҳтимолини истисно этмади

    20.03.2019, 16:25

    Тошкентдаги «Қурилиш» касб-ҳунар коллежи талабаси курсдошини пичоқлади

    20.03.2019, 15:30

    Назарбоев ўз қароргоҳидан кутубхона биносига кўчиб ўтади

    20.03.2019, 15:14

    Виржинияда еттита ўқдан яраланиб омон қолган америкалик уйидаги ёнғиндан ҳалок бўлди

    20.03.2019, 15:03

    Дарига Назарбоева Қозоғистон Сенати спикери этиб сайланди

    20.03.2019, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.