Economist Intelligence Unit экспертлари ҳар йилги Worldwide Cost of Living репорт ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисобот доирасида дунёнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтинги эълон қилинди.
Рейтингни тузиш учун 160 та товар ва хизмат, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, кийим-кечаклар ва турар-жой ижараси нархлари таҳлил қилинди.
Тошкент яшаш учун энг арзон шаҳарлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Суриянинг Дамашқ ва Венесуэланинг Каракас шаҳарлари уни ортда қолдирди. Тўртинчи ўринни эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри эгаллади.
Ҳаёт учун энг қиммат шаҳарлар эса Сингапур, Париж ва Гонконг бўлди.
Изоҳ (0)