Президент фармонига мувофиқ, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз тартиб белгиланади.
Ташқи ишлар вазирлигига мамлакатга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида расмийлаштириш топширилди.
Қарорда бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, мамлакатида қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)