Нидерландия полицияси Утрехт шаҳридаги трамвайлардан бирида отишма содир этганликда гумон қилинаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Полиция эркакни Утрехтдаги 24 Oktoberplein бекати атрофида рўй берган отишмага алоқадорликда гумон қилиб ушлади», —дейилади хабарда.
Полициячиларга кўра, қидирилаётган 37 яшар туркиялик Гёкмен Тенис шаҳарнинг Oudenoord ҳудудидаги махсус операция чоғида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Утрехтдаги отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)