France Football талқини бўйича тарихдаги энг яхши 10 нафар мураббий номи маълум бўлди.
Унга кўра, Ринус Михелс «Аякс» ва «Барселона» собиқ мураббийи футбол клублари тарихидаги энг яхши мураббий дея эътироф этилди.
Кучли учталикдан «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳамда «Милан» собиқ устози Арриго Сакки ўрин эгаллади.
Рейтинг тузишда мураббийнинг клуб билан эришган ютуқлари, унинг қолдирган мероси, шахсий фазилатлари, карьерасининг муддати ва ёрқин натижалари ҳисобга олинди.
Ҳозирда мураббийлик билан шуғулланаётган мутахассисларнинг атиги 2 нафари кучли 10 таликдан жой олди — Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Карло Анчелотти («Наполи»).
«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо 13-ўринни эгаллаган бўлса, «Реал Мадрид» устози Зинедин Зидан 22-поғонани банд қилган.
France Football талқини бўйича топ-10 мураббийлар рўйхати:
- Ринус Михелс (Нидерландия)
- Алекс Фергюсон (Шотландия)
- Арриго Сакки (Италия)
- Йохан Кройфф (Нидерландия)
- Пеп Гвардиола (Испания)
- Валерий Лобановский (СССР, Украина)
- Эленио Эррера (Аргентина, Франция)
- Карло Анчелотти (Италия)
- Эрнст Хаппел (Австрия)
- Билл Шенкли (Шотландия)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)