Нидерландиянинг Утрехт провинциясида трамвайдаги отишмадан сўнг максимал террористик таҳдид режими ўрнатилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Аввалроқ, Утрехтда отишма содир бўлган эди. Отишма натижасида бир неча киши жароҳатланган.
Полиция воқеа террористик ҳужум бўлиши мумкин эканлигини маълум қилган.
Шунингдек, отишмани содир этган киши ҳозирча топилмади. Баъзи маълумотларга кўра, у воқеа жойини машина орқали тарк этган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)