Boeing 737 Max самолётларининг кўплаб учувчиларига лайнернинг хусусиятлари ҳақида етарлича маълумот берилмаган. Уларнинг кўпчилиги янги моделни бошқаришни iPad планшетидаги дастур ёрдамида ўрганган, деб ёзади «RBK.ru».
Қайд этилишича, оддий амалиётда учувчилар парвозни имитация қилувчи ва учувчиларга янги функцияларни ўргатувчи қимматбаҳо симуляторда соатлаб машқ қилган.
Southwest Airlines ва American Airlines компаниялари учувчилар бирлашмаси вакиллари Boeing компаниясига Max моделининг симуляторини яратишни сўриб бир неча марта мурожаат қилган. Бироқ компания ва АҚШ фуқаро авиацияси Федерал бошқармаси билан биргаликда учувчиларга қўшимча тайёргарлик шарт эмас, деган қарорга келган.
Улар учувчиларни юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва янги дастурий таъминот қандай ишлаши ҳақида маълумот беришнинг ўзи етарли деб ҳисоблаган.
Изоҳ (0)