Қрим Украина таркибига албатта қайтарилади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко маълум қилди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.
Порошенко мамлакат ярим оролни қайтариш борасида «ҳеч қандай савдо-сотиқ ва келишувларга бормаслиги »ни билдирди.
«Биз буни имкони борича тезроқ, президентлик сайловидан кейиноқ амалга ошириш учун барча чораларни кўрамиз. Биз Қримни албатта озод қиламиз. Донбасс бўйича ҳам шундай бўлади. Украина бунинг учун ҳарбий қудратини оширмоқда, иқтисодий ўсишни таъминламоқда, халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашига эришмоқда», — деди Украина президенти.
Изоҳ (0)