12 март куни Москвада «маугли бола» вафот этди, деб хабар берди «MK.ru».
Қайд этилишича, бола етти ёшда бўлган. У аутизм билан оғриган ва ўзи яшаб турган хонадонда вафот этган.
Ота-онаси ажрашганидан кейин бола онаси ва бувиси билан қолган. Қўшнилар боланинг онаси деярли уйда бўлмаслигини айтган, бувисида эса ахлат йиғиш синдроми бўлиб, уйга ҳар куни қоплаб ахлат олиб келган.
Бола шундай шароитда, умуман кўчага чиқмасдан яшаган. Боланинг отаси ва қўшниларнинг васийлик ва ҳомийлик органига қилган шикояти эътиборсиз қолдирилган.
Шифокорларнинг аниқлашича, бола юрак уриши тўхташидан вафот этган.
Изоҳ (0)