Қрим ярим оролда жойлаштирилган Россия қўшинларининг қудратли гуруҳи туфайли «эгаллаб бўлмас қўрғон»га айлантирилган. Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Аксёнов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Путиннинг кўрсатмасига биноан мудофаа вазирлиги мустаҳкам қалқон яратди. Қрим эгаллаб бўлмас қалъага айлантирилган, шу боис барча хотиржам ухлаши мумкин», — деди у.
Аксёновга кўра, ярим оролда энг замонавий қурол-аслаҳага эга қудратли гуруҳ жойлаштирилган. Бу Қора денгиз флоти кемалари, ҳаво ва денгиздан ҳужумга қарши ҳамда радиоэлектрон кураш комплексларидир. Яна ҳаво-десант қўшинлари бўлинмалари ҳам шай ҳолатда.
«Ҳаммаси мустаҳкам ёпилган. Ҳозир биргина Қримнинг ўзида бутун Украинадагидан кўра кўпроқ кучлар бор», — таъкидлади Аксёнов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина президенти Пётр Порошеко «Қрим албатта мамлакат таркибига қайтарилиши»га ишонтирганди.
Изоҳ (0)