19 яшар Эркин И. Мирзо Улуғбек туман ИИБга тамагирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Йигит ундан 500 АҚШ доллари талаб қилаётган 31 ёшли Дурдона И. ва 33 яшар Маҳфуза Х. га нисбатан чора кўришни сўраган. Аёллар пул берилмаган тақдирда Эркин уларни гўёки зўрлагани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига арз қилиш билан қўрқитган.
Талаб қилинган суммани олаётган пайтда икки аёл ашёвий далил билан ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)