Ҳукумат қарори билан «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Илмий-тадқиқот институтининг устави ҳамда тузилмаси;
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом;
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Институт стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида давлат илмий муассасаси ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳудудида қабул қилинган стандартлар тўғрисидаги маълумот агентлик ва институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.
Изоҳ (0)