«Барселона» ҳали ҳам «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Антуан Гризманнни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.
Каталонияликлар французни ўтган йили сотиб олмоқчи эди, аммо ўшанда Антуан Мадридда қолишни маъқул кўрганди. «Барселона» эса энди мавсум охирида яна шу ишга қўл урмоқчи.
Гризманн «Атлетико» билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Унинг шартномасида товон пули 200 миллион евро қилиб белгилгаб қўйилган. Шу билан бирга битимда 2019 йилнинг июнига қадар кимдир Антуанни сотиб олишни истаса, «матрасчилар» ғазнасига 120 миллион евро ўтказиб бериши керак бўлади.
Ҳужумчининг ўзи Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Ювентус»дан (умумий ҳисоб — 2:3) қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Мадрид клубидаги келажагига ишонч билдирмаяпти.
«Барселона», ўз навбатида, Гризманннинг атрофидагилар билан эҳтимолий трансфер борасида алоқага чиқиб улгурган.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 28 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)