Twitter микроблогининг ўзига хослиги шундаки, кўплаб сиёсатчилар ва умуман машҳур шахслар унда жуда фаол ва у орқали турли воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириб боради. Сиёсатчиларнинг, юлдузларнинг, турли ташкилот ва нашрларнинг Twitter-саҳифалари амалда расмий ва ишончли ахборот манбаига айланиб қолган. Шундан келиб чиқиб, «Дарё» тугаётган ҳафтада дунёнинг ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётида баҳсларга сабаб бўлган энг қизиқарли твитларини ҳавола қилади.
«У бизга ёруғлик келтирди»
Новосибирск шаҳри Сталиннинг 3 метрли ҳайкали ва мемориал пешлавҳаси ўрнатилишини маъқуллади. Бу оддий ҳолат, сабаби — ҳайкал Коммунистик партия штабига яқин ҳудудда жойлашган, шаҳарсозлик ва жамоат тарнспорти ҳаракатига ҳам тўсиқ бўлмайди.Том Парфит, The Times мухбири
Туркия Европа Иттифоқи аъзоси бўлиши мавҳум
Европа Иттифоқи Туркиянинг Иттифоққа кириш борасидаги музокараларни тўхтатиш борасидаги маърузасини расман маъқуллади. Унга кўра, 370 парламент аъзоси музокараларни тўхтатиш борасида «қўшиламан», 109 нафари «қаршиман» ва 143 нафари «бетарафман» деб овоз берган. Маърузада Туркия инсон ҳуқулари, қонун устуворлиги, матбуот эркинлиги ва коррупцияга қарши кураш масалаларида танқид қилинган.Элнур Исмоил, Билимдонлар стратегик тадқиқотлар маркази (Bilgesam) координатори (Туркия), Stratejist журнали бош муҳаррири
Табиатга эътиборли бўлайлик
Олимларнинг таъкидлашича, дунёдаги ҳашаротларнинг 40 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида. Бу, ўз навбатида, экотизим, чанглатиш, озиқ-овқат хавфсизлиги учун фожиавий тусга эга. Табиат ҳақида қайғуришимиз керак!Эрик Солхейм, норвегиялик сиёсатчи
«Уруш ҳолатида бўлган Украина учун қизиқчининг президент бўлишидан-да кулгилироқ ҳолат йўқ, @MarcChampion1 & @DarynaKrasno», — Скотт Роуз, @business саҳифаси.
«Европадаги бензин нархлари», — Милош Попович, халқаро хавфсизлик бўйича мураббий.
«Ура!!! Амир Темур кўчаси бўйлаб велосипед йўлкалари белгиси ўрнатилди», — деб ёзди Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси Йонас Астрап.
@davletovuz Европа Иттифоқида қанча болаларнинг никоҳсиз туғилиши борасида қизиқарли маълумот қолдирди.
Оила – аҳиллик белгиси. Агар оила аъзоларингизнинг барчаси бир жамоани қўллаб-қувватласа, севимли машғулоти бир бўлса, мана асл бахт. Жипс оила намунаси.
Ақл бовар қилмайди! НАТОнинг Европадаги ҳарбий кучлари бош қўмондони Скапароттининг айтишича, Туркия C-400 сотиб олмаслиги керак, агарда турклар яхши иттифоқчи бўлишни истаса. Ахир сизларнинг ҳақиқий иттифоқчиларинг «Демократик Иттифоқ» партияси эмасми? Сизлар ҳам «Демократик Иттифоқ» , ҳам Туркиянинг иттифоқчилари бўлиб қолаётганингизда, нега Туркия АҚШ билан иттифоқчи бўлган ҳолда Россия билан дўстлаша олмаслиги керак?Ҳасан Унал, Малтепа университети сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар кафедраси профессори, Туркия
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)