14 март куни Қирғизистон ҳукумати Қирғизистон—Тожикистон чегарасида юз берган тўқнашувдан сўнг икки чегара қишлоқларидаги аҳолини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистондаги Баткент вилоятининг Оқсой ва Кўктош қишлоғи аҳолиси автобув ва енгил машиналарда Баткен шаҳрига етказилган. Улар лицей биносида ва турар жой биносининг бирига жойлаштирилган.
Шунингдек, Баткент вилоятида Қирғизистон ва Тожикистон вазир ўринбосарлари раҳбарлигида икки томонлама музокара ўтказилган.
Можаро 13 март куни, чегарага яқин ҳудудда жойлашган қишлоқ аҳолиси ўртасида юз бериб, унга Кўктош—Оқсой—Тамдик йўли қурилиши сабаб бўлган. Оқибатда бир нафар Қирғизистон фуқароси жароҳат олган ва Самарқанддек қишлоғи шифохонасига жойлаштирилган. Баткен чегара отряди шахсий таркиби кучайтирилган тартибда чегара муҳофазасига ўтказилган.
Тожикистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилиб, чегарада юзага келган вазиятни муҳокама қилган. Томонлар холис текширув ўтказиш ва келгусида бундай воқеалар содир бўлишига йўл қўймаслик учун қўшма комиссия тузиш зарурлигини қайд этган.
Изоҳ (0)