Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида четга чиқарилиши лозим эди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ мазкур чеклов бекор қилинди. Экспорт қилувчилар ушбу тоифадаги маҳсулотларни тегишли тўлов келиб тушгандан кейин инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.
Изоҳ (0)