Ижтимоий тармоқларда Тошкентда катта тезликда кетаётган машина рулини бошқарувсиз қолдириб, машина томига ўтириб олган «эпчил» ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Хавфли трюкни ижро этгач, ҳайдовчи машина люки орқали ўз ўрнига қайтади.
Бироқ у бу билан ҳам кифояланиб қолмади. Бироз ўтиб атрофида бошқа транспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамай машинасида қалтис дрифт элементларини бажаради.
Ҳозирча ИИББ ушбу ҳолатга расмий изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)