2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси тузилди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Йўл харитасига кўра, вилоятдаги маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, музейлар, меҳмонхоналар, ҳунармандлар уйлари, бошқа туризм объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, шоҳбекат, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шахобчалари, истироҳат боғларида жами 200 дан ортиқ Wi-Fi зона ташкил этилади.
Шунингдек, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ва сайёҳлик машрутларида 38 та санитария-гигиена шахобчаси ишга туширилади.
Изоҳ (0)