Интернет тармоғида Nexia автомобилининг (давлат рақами 40 П 143 НА) ҳайдовчиси капотида ЙПХ инспектори билан кўча бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Ҳайдовчи Фарғона вилоятида яшовчи 21 ёшли Т.Д. бўлиб, у бир нечта йўл ҳаракати қоидасини («Тўхташ тақиқланган» ва «Тўғри йўл» белгиларида кўзда тутилган) бузгани ҳолда ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, ҳаракатланишда давом этган.
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинишича, ҳозирда қоидабузарга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)