Ўзбекистон аэропортлари Boeing 737−8 MAX ва Boeing 737−9 MAX самолётларини қабул қилиш ҳамда жўнатишни бир ойга тўхтатади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси агентлигига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Мазкур тақиқ 2019 йил 13 март соат 17.00 дан бошлаб амал қилади.
Вақтинчалик чеклов ушбу турдаги самолётларнинг Ўзбекистон ҳаво кенгликларидан учиб ўтишига тегишли эмас.
Изоҳ (0)