Россиянинг Уфа шаҳрида 21 ёшли аёл ва унинг икки ёшли қизи тўққизинчи қаватнинг деразасидан тушиб кетиб омон қолди, деб хабар берди «ТАСС».
Хабарда айтилишича, ҳар иккала жабрланувчи касалхонага келтирилган.
Қизча жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Онасининг аҳволи эса ўртача оғирликда эканлиги айтилган.
Россиянинг тергов бошқармаси воқеа жойини ўрганиб, гувоҳларни сўроқ қилиб терговдан аввалги суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)