12 март куни Шотландиянинг Бен-Невис тоғида қор кўчкиси содир бўлиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна иккитаси жароҳатланди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, кўчки куннинг иккинчи ярмида Форт-Уильям шаҳри яқинидаги Грампиан тоғ тизмасида содир бўлган.
Воқеа жойига дори-дармонлар ортилган вертолёт етказилган.
Бен-Невис Британия оролларидаги энг баланд (1345 метр) тоғ бўлиб, унда йилига 260 кун кучли бўронлар юз беради.
Изоҳ (0)