АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Россияга қарши сиёсатини кучайтиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини маъқуллади, дея хабар берилади палата матбуот хизматининг Twitter’даги аккаунтида.
Конгресс аъзолари Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни тақиқловчи қонунни қабул қилган. Энди АҚШ ҳукумати Россиянинг яриморол устидан суверенитетини тан олиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Россия президенти Владимир Путиннинг даромадларини ошкор қилиш талабини тасдиқловчи қонун лойиҳаси ҳам тасдиқланган. Миллий разведка директори олти ой мобайнида ушбу ҳисоботни тайёрлаши керак.
Изоҳ (0)