Венесуэла парламенти мамлакатнинг аксарият ҳудудида электр энергияси ўчирилгани муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Фавқулодда ҳолат тартиби Венесуэла президентига мазкур вазиятга барҳам бериш учун иқтисодий ва ҳарбий ресурсларни сафарбар қилиш имконини беради.
Олдинроқ мухолифатдаги парламент спикери Хуан Гуайдо мамлакатда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этишга чақирган ва буни электр энергияси ўчирилиши оқибатида кишилар ҳалок бўлаётгани, тадбиркорлар зарар кўраётгани билан изоҳлаганди.
Изоҳ (0)