Брюссель шаҳри суди 11 март куни 2014 йилнинг майида Яҳудийлар музейида теракт уюштирган шахс Меҳди Неммуш ва уни қурол билан таъминлаган Насер Бендрерга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар берди «Интерфакс».
Неммуш умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бендрер 15 йилга қамалди.
Прокурор Ив Моронинг сўзларига кўра музейга ҳужум вақтида тўрт кишини ўлдирган Неммушга нисбатан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас.
Неммуш жорий йилнинг 7 март куни суд томонидан айбдор деб топилган эди.
«Меҳди Неммуш тўрт кишини ўлдирганликда ва теракт содир этганликда, ушбу мақсадда қурол сотиб олганликда айбдор деб топилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)