Россия ядро аслаҳаларига эга бўлмаган давлатларга АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлиги учун ядровий зарбалар бериши мумкин. Бу ҳақда Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси Владимир Шаманов Москвада аккредитация қилинган ҳарбий атташелар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради «Сегодня.ua».
«Ядро аслаҳаси бўлмаган мамлакатлар, нега самолётларингиз АҚШ ядро миссияси доирасида америкаликлар билан бирга машғулотларда иштирок этишига йўл қўймоқдасиз? Биз маълум шароитларда ва қисқа муддатларда уларни қайта жиҳозлашингиз мумкинлигини истисно этмаймиз. Америкаликлар яна сизларга оддий ўқ-дори ўрнига ядро қуролларини ҳам тақдим қилиши мумкин. Биз буни ҳисобга оламиз ва ўз-ўзидан, сизлар биринчи галдаги зарбалар учун нишон бўласиз», — дея дағдаға қилган Шаманов.
Шамановнинг айтишича, бундай давлатлар Россия армиясининг оператив режаларига киритилган.
Изоҳ (0)