Ўзбекистонда юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида баён қилинган, деб ёзади Spot.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилади:
- авиация ёқилғиси, локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар (ТИФ ТН коди 8601 — 8607);
- барча типдаги юк контейнерлари (ТИФ ТН коди 8609);
- учиш аппаратлари (ТИФ ТН коди 8802);
- ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39).
Изоҳ (0)