• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий матбуот маркази раиси вазирлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига мурожаат йўллади

    Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси Шавқиддин Ғаниев вазирлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига мурожаат йўллади. Мурожаат ЎзАда эълон қилинди. Шавқиддин Ғаниевнинг мулоҳазалари билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Барча демократик давлатларда вазирлар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари жамиятда рўй бераётган ёки бериши мумкин бўлган ўзгаришлар юзасидан жамоатчиликка тезкор ахборот бериб боришади.

    Европа давлатларида вазирлар ҳар кунлик ишини «Миллий матбуот марказ»ида (Марказлар турли давлатларда турлича номланса-да, барча давлатларда ягона ҳисобланади ва унинг бошқа шаклдаги муқобили йўқ) жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган воқеа-ҳодисалар, танқидий муносабат билдирилган ёки кенг муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг муносабатини билдириб, борадилар.

    Лекин негадир ҳурматли раҳбарлар, Сиз бу тажрибадан самарали фойдаланмайсизлар.

    Тўғри, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги бу борада анча тажриба тўплаган.

    Бироқ халқ таълими, маданият, тиббиёт, фармацевтика, ёшлар, маънавият, матбуот ва сўз эркинлиги, ижтимоий ҳимоя масалалари, уй-жой, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, фермерлик ҳаракати, ҳаво ва темир йўллари, коммуникация, ташқи савдо, импорт, тадбиркорлик, инвестиция, ташқи меҳнат миграцияси сиёсати ва бошқа соҳалардаги оламшумул янгиликлар, жамиятимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар тўғрисида, ҳаётимизда амалга оширилаётган туб буришлар ҳақида тўлақонли маълумотлар деярли берилмаяпти.

    Натижада кейинги икки йил давомида мамлакатимизнинг барча жабҳасини бирдек қамраб олган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида, Давлат дастурларининг бажарилиш жараёнлари ва белгиланган чора-тадбирлар, устувор вазифалар ижроси юзасидан муҳим ахборотлар сирлигича қолиб кетмоқда!

    Бироқ одамлар, журналистлар, шу жумладан, блогерлар Сиз айтмаган ахборотларни ёт, шубҳали манбалардан излабгина қолмай, топиб ҳам олаётирлар.

    Шаҳар дарвозасини ёпиш мумкин, лекин информацияни ёпиб бўлмайди. Кундан-кунга шиддат билан ўзгараётган замон узуқ-юлуқ жавоблар билан қаноатланмай қолганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

    Шундай экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кўндаланг қўйилган бир-биридан муҳим, долзарб вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш жараёнлари ҳақидаги шаффоф, тўғри ҳамда холис ахборотлар бугун жамиятга сув билан ҳаводек зарур.

    Демак, биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган мамлакатни модернизациялаш жараёнлари, қабул қилинаётган қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсад-муддаоси, тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари ижросининг бугунги ҳолати тўғрисида халқимиз бугун билиши лозим.

    Иккинчидан, халқимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида ғов бўлиб қолаётган бюрократизм, тамагирлик, лоқайдлик ва коррупция сингари иллатларга қарши олиб борилаётган изчил курашлар ҳақида бугун айтилиши керак.

    Учинчидан, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, ўз кучига, эртанги кунига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва янги марралар сари сафарбар этиш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар ҳақида, мамлакатимизда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида одамлар билиб бориши нур устига аъло нур бўлади.

    Тўртинчидан, жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотаётган воқеа-ҳодисалар, ОАВда, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган масалалар юзасидан кечиктирмасдан қатъий ёндашувингизни маълум қилишингиз, муайян мавзу бўйича халқимизда, журналистларда, шу жумладан, блогерларда туғилаётган саволларга аниқ ва асосли жавобингизни қайтаришингиз, лозим топилса, ҳар куни Ўзбекистон Миллий матбуот маркази минбарида муносабатингизни билдириб боришингиз керак.

    Ўзбекистон Миллий матбуот маркази бу масалалар юзасидан Сизга ишончли минбардир.

    Ўз навбатида марказда вазирлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ОАВ вакилларига тўғри, холис ва шаффоф ахборотларни бериб бориши учун давр талаб қилган даражадаги имкониятлар ҳозирланган. ОАВ вакиллари учун ахборотларни олиш ва уларни тезкор узатишига қулай шароитлар яратилмоқда. Марказ фаолиятини яна-да такомиллаштириш ва моддий-техник базасини модернизациялаш борасида чора-тадбирлар белгиланган.

    Шу билан бир вақтда, марказ анжуманларида иштирок этадиган маҳаллий ва хорижий мухбирлар, мустақил журналистлар, блогерлар, фотомухбирлар рўйхати шакллантирилиб, доимий ҳамкорликда ишловчи «Журналист ва блогерлар клуби»ни ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

    Ҳурматли вазирлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари!

    Мамлакатимизда фуқароларнинг тўғри ва холис ахборот олиш соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу борадаги ўрнингиз ва ролингиз биринчи қаторда турганини халқимиз жуда яхши билади.

    Шунинг учун Ўзбекистон Миллий матбуот маркази Сиз билан ўзаро ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлашга, такомиллаштиришга ва матбуот ҳамда сўз эркинлигини амалда таъминлашга тайёр!

    11.03.2019, 13:50   Изоҳ (0)   12325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швеция прокуратураси Гулнора Каримова иши юзасидан Telia собиқ директорига нисбатан чиқарилган оқлов қарори устидан арз қилади

    11.03.2019, 13:37

    Қашқадарёда жиноятчиликка қарши фаол курашганларга 317 миллион сўм пул мукофоти берилди

    11.03.2019, 12:53

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

    11.03.2019, 12:21

    Шавкат Мирзиёев Эфиопия президенти ва БМТ Бош котибига таъзия билдирди

    11.03.2019, 12:10

    Фарҳод Шерматов ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси командирининг ўринбосари этиб тайинланди

    11.03.2019, 11:50

    Фарғонада тожикистонлик ва қирғизистонлик ёшлар иштирокида халқаро фестиваль бошланди

    11.03.2019, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.