2019 йил 8 март куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи Э.У.нинг уйида фуқаро С.С. маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида шу уйда вақтинча яшаган, маст ҳолда бўлган таниши, И.Т.нинг ўнг қўли ва баданининг турли жойларига пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада И.Т. воқеа жойида вафот этган. С.С. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)