Наманганга келган хорижий инвесторларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказида «Яшил йўлак» ҳамда инвесторлар хонаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га марказ матбуот хизмати маълум қилди.
Вилоятда бугуни кунда 70 дан ортиқ қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. Уларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш алоҳида эътибор қаратилган.
— Чет эллик инвесторлар учун ташкил этилган махсус йўлакча ва хонада уларга тажрибали мутахассислар томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Марказ ходимлари хорижий мутахассисларнинг фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштиришда ҳам кўмак бермоқда, — дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Исмоилов. — Чет эллик сармоядорлар вақтини тежаш мақсадида онлайн-тўлов тизими жорий қилинди. Солиқ ва божхона соҳасидаги янгиликлар, уларга яратилган шароитлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)