Стокгольм шаҳри суди 8 март куни Швеция ҳудудида теракт содир этишга тайёргарлик кўрган ўзбекистонлик фуқарони етти йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар берди Sputnik.
46 ёшли эркакнинг ёнидан бомба тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий модда топилган.
«Бизда судланувчининг ёнида бомба тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий модда топилганини асословчи етарли далиллар мавжуд. У ИШИД номидан теракт уюштиришни режалаштирган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқароси жазони ўтаб бўлганидан сўнг Швецияга қайтиш ҳуқуқисиз мамлакатдан депорт қилинади.
Изоҳ (0)