Миллий гвардия қўмондонлиги аёл ходимлар учун кутилмаган байрам совғаси тақдим этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан марказий аппарат таркибидаги 20 нафар хотин-қиз маънавий-маданий ҳордиқ чиқариши учун Самарқанд шаҳрига экскурсия уюштирилди.
Экскурсия давомида улар Имом Бухорий, Шайх Ҳазрат Дониёр, Амир Темур, Ҳазрати Хизр, Бибихоним мақбаралари, Registon мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда комплекси, шунингдек, Биринчи Президент мақбарасини зиёрат қилди.
Изоҳ (0)