Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Зулфияхоним қизлари сафига 2019 йилда қўшилган иқтидор соҳибалари билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Унда турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, маънавият тарғиботчилари, ўқувчи ва талаба қизлар иштирок этди.
Мазкур тадбир аввалида иштирокчилар пойтахтимизнинг Миллий боғ ҳудудидаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Исроилова ҳайкали пойига гуллар қўйди. Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан бўлиб ўтган учрашувда қизлар мамлакатда миллий адабиётни равнақ топтириш, маданият ва санъат соҳаларини жадал ривожлантириш, ёш истеъдодлар парвозини бундан-да юксалтириш, уларнинг ижодини халққа яқиндан таништириш борасидаги амалий ишларнинг мазмун-моҳияти билан атрофлича танишди.
Учрашувда иқтидорли қизларга бадиий-ўқув адабиётларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)