Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таяниб, ЎзА хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қаршидаги филиали, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабздаги филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.
Изоҳ (0)