2019 йил 5 март куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Оҳангарон шаҳар 4-микрорайонда яшовчи Ҳ.А. Эйвалек маҳалласида ўзи билан 1 кг. 255 г. «марихуана» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)