Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигидаги делегация 7—10 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон—Россия ҳукуматларо комиссия ишчи органлари раҳбарларининг учрашуви ўрин олган. Учрашувда икки давлат вазирлик, муассаса ва компаниялари вакиллари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Максим Орешкин бошчилигидаги делегация Молия ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирликларида ҳам музокаралар олиб бориши, қўшма лойиҳалар амалга оширилишини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)