• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатасидаги «Ҳукумат соати»да аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммолар муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги «Ҳукумат соати»га қуйи палатадаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббуси билан «Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида» ги масала киритилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Мазкур масала юзасидан ахборот бериш ҳамда депутатлар саволларига жавоб қайтариш учун қуйи палатага Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев таклиф этилди.

    Айни пайтда республика бўйича жами 3,3 миллионта суюлтирилган газ абоненти бўлиб, газ таъминоти корхоналари томонидан жами 3,4 миллион дона маиший газ баллонлари етказиб берилган. Бундан ташқари, аҳолининг шахсий 1,1 миллион дона газ баллони бор. Яъни, абонентлар сонига нисбатан таъминланганлик даражаси 137 фоизни ташкил этади. Қолаверса, шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича 2,1 миллионта ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

    2019 йилда суюлтирилган газ манбалари ва тақсимоти балансига кўра, жорий йилда 806,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, шундан 474,7 тоннаси ёки ўтган йилга нисбатан 60,7 минг тонна кўпроғи аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун етказиб берилиши белгиланган. Суюлтирилган газ асосан аҳолининг ўсиб бораётган маиший эҳтиёжларини қоплаш учун йўналтирилиши белгиланганини инобатга олиб, суюлтирилган газни биржада сотиш миқдори йилдан йилга камайтирилиб борилмоқда.

    Депутатлар вазирга бу борадаги масалалар, аҳолини қийнаб келаётган аниқ муаммолар хусусида саволлар билан мурожаат этдилар. Айниқса, парламент вакилларининг эътирозига сабаб бўлган масала — табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларни ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш, газ баллонлари стандартлари ва уларнинг тўлови билан боғлиқ масалалар юзасидан изоҳ сўралди.

    Олий Мажлис қуйи палатаси вакилларининг сайловчилар билан ўтказаётган очиқ мулоқотлари давомида келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар таҳлили аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида муаммолар юзага келаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, жорий йил январь ва февраль ойининг охирги ҳафтасида сайлов округларида ўтказилган учрашувлар давомида депутатлар томонидан ушбу масала ўрганилганда, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қанча камчиликлар аниқланди.

    Масалан, аҳоли кўтараётган муаммоларга кўра, 20 килограммли маиший газ баллонларига кўп ҳолларда меъёрдагидан кам қуйилаётгани истеъмолчиларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ёки газ олиш учун келган аҳоли вакилларининг банк пластик картаси орқали тўловни амалга ошира олмаслиги ноқулайлик келтириб чиқараётганига доир фактлар ҳам бор.

    Вазир депутатлар саволларига жавоб қайтарар экан, бундай салбий ҳолатлар учраб турганини, бу масалада вазирлик томонидан жиддий назорат олиб борилаётгани, камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан чоралар кўрилаётганини қайд этди. Ўз навбатида, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар, назорат қилувчи ва бошқа мутасаддилар масъулиятини янада ошириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    «Ҳукумат соати» доирасида берилган савол-жавоблардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан вазирлик фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор таклифлар билдирилди.

    06.03.2019, 23:05   Изоҳ (0)   13076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда спортнинг техник-амалий турлари бўйича мусобақалар ғолиблари ҳам ОТМларга тест синовларисиз кирадиган бўлди

    06.03.2019, 22:39

    Ўзбекистонда ҳукуматни шакллантириш тартибига доир қонун, Гулнора Каримова атрофидаги воқеалар, Қорақалпоғистондаги «динозавр тухумлари» ва куннинг бошқа хабарлари...

    06.03.2019, 22:21

    Ўзбекистон мамлакатда қазиб олинган газ учун «Лукойл» олдида 600 млн доллар қарздор бўлиб қолди

    06.03.2019, 22:13

    Абдулазиз Комилов Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

    06.03.2019, 21:47

    Гулнора Каримованинг дунё бўйлаб жойлашган кўчмас мулклари, шахсий самолёти, олтин ёмбилари. Ёхуд ўзбек халқидан ўғирланган миллион-миллион пуллар қайтарилиши шарт...

    06.03.2019, 21:39

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси 2020 йилдан босқичма-босқич ошириб борилади

    06.03.2019, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.