Ўзбекистонда Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилганига 20 йил тўлди. Бу вақт ичида 283 нафар истеъдодли қиз мазкур мукофотга лойиқ деб топилди, дея хабар беради ЎзА.
Президентнинг 1999 йил 10 июндаги фармонига мувофиқ Зулфия номидаги давлат мукофоти 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига берилган эди.
2018 йилда мукофотни ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талантли қизларга бериш белгиланди.
Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Мукофот лауреатларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича имтиёз кенгайтирилди. Энди улар кириш имтиҳонларисиз олий таълим муассасаларининг нафақат бакалавриат, балки магистратура босқичига ҳам давлат гранти асосида кириши мумкин.
Изоҳ (0)