• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулнора Каримованинг дунё бўйлаб жойлашган кўчмас мулклари, шахсий самолёти, олтин ёмбилари. Ёхуд ўзбек халқидан ўғирланган миллион-миллион пуллар қайтарилиши шарт!

    5 март куни Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’га жойлаган сторисда онаси ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилган эди.

    Кейинроқ Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ бериб, Гулнора Каримова энди жазони умумий тартибли колонияда ўташини эълон қилди.

    ЎзА журналист Исмат Хушевнинг (Канада, Торонто шаҳри) ушбу воқеалар юзасидан шахсий кузатув ва хулосаларини эълон қилди. Уни кичик қисқартиришлар билан келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    III

    Демак, ҳаммаси тушунарли.

    Гулнора Каримова қамоқдан озод қилинаркан, муносиб хулқ-атворга эга бўлиш ва тергов билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ўзи имзолаган қонун-қоидаларни бузган.

    Шу билан бирга, терговга яқин кишилар хабарига кўра, Гулнора Каримова Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетган пулларни – ўзи ваъда қилганидек, давлатга қайтаришга шошилмаяпти.

    Аксинча, Гулнора Каримова, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон вақтида ноқонуний йўл билан орттирилган, айни дамда чет эл банкларида сақланаётган пулларни Ўзбекистон бюджетига қайтарилишига тўсқинлик қилишмоқда.

    Бу пуллар ўзбек халқининг пуллари, улар бировларнинг чўнтагига эмас, балки давлат хазинасига қайтарилиши лозим.

    IV

    Ана шундай бир пайтда Имон ва Ислом ноқонуний бойликларини ҳимоя қилиш учун инсон ҳуқуқларини пеш қилиб, ўзларини оқлаш ва ҳимоя қилишга уринишлари жуда ҳам кулгили.

    Халқимизда «Емоқнинг қусмоғи ҳам бор» деб бежиз айтилмаган.

    Ўзбекистонда бугун Гулнора Каримова томонидан талон-торож қилиган ва ўз ҳақларини қайтариб ололмаган юзлаб компания ва минглаб алданган ва таланган кишилар бор. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқини тергов ҳимоя қилмоқда. Гулнора терговни алдаш билан, ана шу компаниялар, алал оқибат давлатни ва ўзбек халқини алдамоқчи бўляпти.

    Қолаверса, Гулнорани ўз отаси қамади. Шавкат Миромонович Мирзиёев эса унга имконият бериб, инсонпарварлик қилиб, қилган хатонгни тузат, ўзингни оқла, дея​ қамоқдан озод қилди. Гулнора давлат раҳбарининг бу илтифот ва ишончини оқламаяпти, ўз отасида топилмаган раҳм-шафқат ва одиллик қадрига етмаяпти...

    V

    Гулнора ва унинг фарзандлари турли йўллар билан ҳимоя қилаётган, ўз даврида юзлаб ноқонуний ​компания ва одамлардан тортиб олинган бу бойликларнинг миқдори ва кўламига бир назар солсангиз ажиб ҳайратларга ошно бўласиз. Бугун ер юзининг ҳамма жойида инсонлар учун бир доллар топиш қанчалар машаққат бўлган бир пайтда бу бойликлар миқёси ва миқдори, баҳоси ва виқори одамни даҳшатга солади.

    Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк ва бойликлар рўйхати:

    – 4 қаватли уйнинг бир подездидаги 1, 3, 4-қаватларида жойлашган квартираларнинг манзили: 25 Chesham street, London.

    – Гонконгдаги кўчмас мулк. «Арка» турар жой массивидаги Пентхаус . Манзили: 80A Moon Tower, The Arch, 1 Austin Road West, Kowloon, Hong Kong.

    – Бирлашган Араб Амирликларидаги кўчмас мулклар:

    №31 ва №33 рақамли виллалар (Zabeel Saray Royal Residence, Villa # 31, 33), JUMEIRAH ZABEEL SARAY номли энг бой ва муҳташам меҳмонхоналар марказида жойлашган кўчмас мулк манзили – Crescent Road West, The Palm Jumeirah, Dubai, United Arab Emirates, P.O.Box: 27722, Dubai, United Arab Emirates.

    Бу кўчмас мулклар жами 36,9 млн. АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, уларнинг бошланиш нархи 43 млн. АҚШ доллари.

    – 4001, 4002, 4003 рақамлардаги уч дона қимматбаҳо пентхаус. Улар Бonnington, Jumeirah Lakes Towers номли Дубайнинг энг қимматбаҳо ва элитний раёнида жойлашган. Манзили: UAE, Dubai, Emirates Hills First, Bonnington tower Bldg, penthouse 4001-4003.

    – The PALM JUMEIRAH номли 13,1 млн долларга баҳоланган ер майдони.

    DAMAC HEIGTS номли осмонўпар бинода жойлашган икки квартира. Улар Дубайнинг DUBAI MARINA гаванида қад ростлаган. Палма Жумейра оролларига қарашли бу кошона 1.2.3 ва ундан кўп хоналардан иборат бўлган дунёнинг энг антиқа ва ноёб пентхауслари сирасига киради...

    – Франциядаги кўчмас мулклар:

    Париж атрофидаги энг гўзал ва хушманзара гўшадаги мана бу дала ҳовли 2011 йилда 30 миллион АҚШ долларига сотиб олинган.

    Манзили: Château de Groussay rue de Versailles 78490 Montfort l´Amaury

    – Франция пойтахти Париж шаҳридаги квартиралар манзили: Monyry 75015 Paris (проспект Марешал Монори, Париж, Ил-де-Франс). Бу шинам ва қимматбаҳо квартиралар 2007 йил 30 миллион Еврога сотиб олинган...

    – Сан-Тропедаги вилла. Манзили: 34 LOT Chenarae 1, 83580 Gassin. 2010 йилда 2,5 миллион еврога сотиб олинган.

    – Россия Федерациясидаги кўчмас мулклар:

    Россиянинг энг бой ва бадавлат одамлари яшайдиган Рубльёвкадаги уй:

    – Бир хоналик квартира манзили: Москва, Сивашская кўчаси, 6/1, кв.58.

    – Москвадаги уч хоналик энг нуфузли райондаги яна бир квартира манзили: Москва, Красина кўчаси, 21-уй, 1 қават...

    – Умумий майдони 420 м² келадиган уч қаватли турар жой манзили: Москванинг Комсомольский проспектидаги Камелот массиви, 32-уй, 122 квартира...

    – Қримдаги энг қиммат пансионат манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговой манзилидаги Кипарисная кўчаси, 15 корпус...

    – Қримдаги муҳташам меҳмонхона манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое посёлкасидаги Кипарисная кўчаси 50 уй А корпус...

    – Швейцариядаги кўчмас мулк:

    Икки қаватли вилла манзили: 7 Chemin De La Prévôté, Cologny, Geneva.

    Швейцария матбуотига кўра, бу вилланинг расмий соҳибаси Гулнора Каримова бўлиб, бу қимматбаҳо гўшани 2009 йил сотиб олган...

    – Франциядаги вилла...

    – Сиджакдаги Гулнора Каримованинг резиденцияси...

    – Гулнора Каримованинг шахсий самолёти «Бомбардьер глобал экспресс», 48 млн. АҚШ долларига сотиб олинган...

    – Гулнора Каримованинг чет эл банкларида сақланаётган олтин ёмбилари.

    VI

    Сўнгсўз ўрнида:

    Сўнги пайтларда Гулноранинг икки фарзанди хориждаги оммавий ахборот воситаларида оналари гўё ноҳақлик ва қонунсизлик қурбони бўлганини таъкидлаб, у ҳақда одамлар тафаккурида ижобий фикрлар пайдо қилишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.

    Бу билан улар омма фикрини манипулация қилиш орқали, оналари ўзбек халқидан ўғирлаган миллион-миллион пулларни Ўзбекистонга – давлат хазинасига қайтармасликни ният қилган кўринадилар.

    Аммо, давлат – ҳамма мамлакатда давлат! У билан ўйнашмаслик керак.

    Гулнора Каримова истайдими, йўқми халқнинг пуллари – халққа қайтарилиши шарт! 

    Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас!

    06.03.2019, 21:39   Изоҳ (0)   194211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси 2020 йилдан босқичма-босқич ошириб борилади

    06.03.2019, 21:34

    Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонга келди

    06.03.2019, 21:21

    Республика суд экспертизаси маркази директори ўзгарди

    06.03.2019, 20:55

    Энергетика вазирлиги ва «Буюк келажак» ХННТ ўртасида меморандум имзоланди

    06.03.2019, 20:42

    Гулистонлик ўзи уйсиз тадбиркор аёл хайрия тадбирларини давом эттирмоқда

    06.03.2019, 19:37

    Давлат тест маркази ходимлари ҳам Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкин бўлди

    06.03.2019, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари саммити 2026 йилга қолдирилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 15:00

    Криштиану Роналду Саудия Арабистонини зиёрат қилишни тавсия қилди

    Спорт | 29 июн, 14:48

    Xiaomi камера, динамика ва микрофонли AI Glasses смарт кўзойнакларини эълон қилди

    Лайфстайл | 29 июн, 14:40

    Ўзбекистонда зиплайн ва канатли парк қуриш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:20

    Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:00

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.