5 март, сешанба куни «Аякс» футболчиси Душан Тадич Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Реал» дарвозасини ишғол қилди, шунингдек, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Сербиялик футболчи жорий мавсум Чемпионлар Лигасида кечаги гол билан ҳисоблаганда 6 та гол уришга эришди.
Тадич «Аякс» тарихида мазкур мусобақада 6 та гол урган иккинчи футболчи бўлди.
Аввалроқ бундай натижани Яри Литманен қайд этганди. У икки бор — 1994/95 ва 1995/96 йилги мавсумларда 6 тадан гол уришга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)