Хитойнинг Гуандун провинциясида шифокорлар саккиз ёшли қизчанинг ошқозонидан бир ярим килограмм соч тутамини олиб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қизнинг онаси унинг қорни шишаётганини сезган ва шифокор билан маслаҳатлашишга қарор қилган. Касалхонада қизнинг ошқозони ювилган. Аммо озиқ-овқат қолдиғи чиқмаган. Фақатгина компьютер томографияси озиқ-овқат бўлакларига ўралиб ётган соч тутамини топишга муваффақ бўлган.
Doctors treating girl, 8, with stomach pain find 3lb hairball in her stomach https://t.co/6SCMWhwoGL pic.twitter.com/SpIynB7FZg
— Mirror Weird News (@MirrorWeirdNews) March 3, 2019
Операция давомида жарроҳлар қизнинг ошқозонидан бир ярим килограмм соч тутамини олиб ташлаган. Шундан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланган.
«Болаларда сочни ейиш одати оддий пикацизм синдроми натижасида юзага келади. Пикацизм овқатланиш тартибининг бузилишидир. Унинг натижасида одам ейиш керак бўлмаган нарсаларни ейди», — дейди шифокор.
Изоҳ (0)